Германия терма жамоаси сардори Бастиан Швайнштайгер миллий терма жамоадаги иштирокини тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 31 ёшли футболчининг ўзи твиттери орқали маълум қилган.

Швайнштайгер 2004 йилдан буён Германия терма жамоасида 120 учрашув ўтказган (бу борада терма жамоадаги тўртинчи кўрсаткич) ва 24 гол урган.

У Германия терма жамоаси билан 4 марта Европа чемпионатида ва 3 марта жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамда бир марта жаҳон чемпиони (ЖЧ-2014) ва 1 марта Европа чемпионатининг кумуш медалига (Евро-2008) ва 2 марта мундиалнинг бронза медалига (ЖЧ-2006 ва ЖЧ-2010) эга чиққан.