Швециянинг Мальмё шаҳридаги хонадонлардан бирида портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Expressen.

ОАВ маълумотларига кўра, портлаш оқибатида ойналар синиб чиқиб кетган. Полиция портлаш яқинида яшайдиган одамларни кўчага чиқмасликка чақирган. 

Портлаш шаҳар марказидаги Нобельторгет майдонидаги квартиралардан бирида юз берган. Айни вақтда жабрланганлар ва портлаш сабаблари ҳақида маълумот йўқ.

Воқеа жойига полициячилар ва шифокорлар етиб келган, портлаш жойи атрофидаги ҳудуд тўсиб қўйилган.

Шунингдек, портлаш жойига квартирани текшириш учун сапёрлар жўнатилган.