«Трансформерлар» фильми режиссёри Майкл Бэй ўз сайтида Western Star 4900SF юк машинаси тасвирларини намойиш этди. У Onslaught ( Натиск) деб номланган.

Бундан олдинроқ Бэй «Трансформерлар» фильмининг бошқа янги қаҳрамонларини намойиш этганди — Mercedes-AMG GT R суперкари (Дрифт автоботи), Chevrolet Camar купеси (Бамблби автоботи) ва Ford Mustang полиция машинаси (Баррикейд).

Transformers 5: The Last Knight фильмининг жаҳон бўйлаб премьераси 2017 йилнинг 23 июнига мўлжалланган. Фильмда Марк Уолберг, Энтони Хопкинс ва Жош Дюамель рол ижро этган.