Туркия Олий таълим вазирлиги мамлакатдаги олий таълим муассасаларининг 2318 нафар ўқитувчиси устидан текширув бошлади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

2239 нафар ўқитувчи, давлат ўқув юртларининг 672 нафар ходими ва хусусий университетларнинг 79 нафар ўқитувчиси давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланган.

Аввалроқ Антальядаги машҳур Ўрта Ер денгизи университетининг 150 нафар ходими қўлга олинганди. Тўнтаришидан кейин умумий ҳисобда 66 минг давлат ишчиси вазифасидан бўшатилган.