Туркияда ҳарбий исён вақтида фойдаланилган, Анқара шаҳридан 35 км масофада жойлашган Оқинжи авиабазаси ёпилади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим баёнотига асосланиб, Reuters хабар тарқатди.

Бундан ташқари, у исён вақтида фойдаланилган ҳарбий техникалар жойлашган барча ангарлар ёпилишини маълум қилган.

"Оқинжи базаси исёнчилар уяси бўлган. Биз бу жойда давлат тўнтаришига уриниш вақтида демократияни ҳимоя қила туриб ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик ўрнатамиз", деган вазир.

Бундан олдинроқ, Туркия ҳукумати 16 июлга ўтар кечаси юз берган ҳарбий исён вақтида 35та ҳарбий самолёт, 239та зирҳли машина, 3та кема ва 37 вертолётдан фойдаланилгани, шунингдек, Анқара ва Истанбулга 7та танк олиб кирилгани ҳақида маълум қилганди.