Хитойнинг шарқидаги Цзаочжуане трассасида 10 минг ўрдакни фермага олиб кетаётган юк машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди, бунинг натижасида паррандалар озодликка чиқди. 

Тўқнашув содир бўлган жойга етиб келган махсус хизмат ходимлари ўрдакларни ишлашга ҳалақит бермасликлари ҳамда янги ЙТҲларни келтириб чиқармасликлари учун йўлдан ҳайдашга мажбур бўлишди. Шундан кейингина жабрланган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлинди. 

Тахминан бир соат давом этган операция давомида қутқарувчилар ЙТҲда жабрланган автомобилларнинг уч нафар йўловчисини озод қилишди, улардан ҳеч бири оғир жароҳат олмаган. 

Суратларга қараб баҳо бериладиган бўлса, қутқарув операциясида ўрдаклар инсонларга яқин бўлишни исташганини кўриш мумкин.