Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичида доирасида «Бунёдкор» ва «Металлург» жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Унда "қалдирғочлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Биринчи бўлимда бекободлик дарвозабон ва ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди. Голларнинг қолгани учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасига тўғри келди. 65-дақиқада захирадан тушган Шоҳрух Гадоев 70-дақиқада тошкентликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

Қайд этиш керакки, бу унинг жамоадаги дебют учрашувда гол уриши бўлди.

75-дақиқада Зоҳид Абдуллаев бирга бир вазиятда Мурод Зухуровни доғда қолдирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида қарши ҳужумда Гадоевнинг узатмасидан кейин Сардор Азимов яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятдан самарали фойдаланди - 3:1. 

Ҳозирча Бекободда ўтказиладиган жавоб ўйини муддати номаълум. 

Ўзбекистон кубоги. Чорак финал, дастлабки ўйин
“Бунёдкор” - “Металлург” - 3:1
Голлар: Достонбек Ҳамдамов (13), Шоҳрух Гадоев (70), Сардорбек Азимов (90) — Зоҳид Абдуллаев (75)

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Элдор Шомуродов (Сардорбек Азимов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзодбек Нурматов, 51), Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров (Шоҳруҳ Гадоев, 65), Юрица Бульят, Александар Алемпиевич.

"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов (Фарруҳ Шотурсунов, 67), Дониёр Одилов (Исломжон Қобилов, 71), Аюбхон Нўъмонов, Жавоҳир Эсонқулов (Саиджон Абдужабборов, 82), Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Жаҳонгир Абдумўминов.