Футбол бўйича ЖАР олимпия терма жамоаси Рио-Олимпиадасига тайёргарлик жараёнида 29 июль куни Бразилиа шаҳри полициячиларидан тузилган терма жамоага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда ЖАР футбол ассоциацияси сайтида маълум қилинган.

"Биз бошқа бир терма жамоа билан ўйнашга қарши эмасдик, аммо келишув амалга ошмади. Биз маҳаллий клублар билан ҳам алоқага чиқдик, аммо бефойд бўлди. Шундан сўнг, полициячилардан иборат жамоа билан ўйнашга қарор қилдик", деган жамоа бош мураббийи Оуэн да Гама.

ЖАР терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Бразилия, Ироқ ва Дания терма жамоаларига қарши ўйнайди. Футбол мусобақалари 3 август куни бошланади.

Манба: Tribuna.uz