Барак Обама президентлик маркази 2021 йили Иллинойс штати Чикаго шаҳрининг жанубий қисмидаги тарихий паркда кутубхона ва музей барпо этади. 

Президент жамғармасининг сайтида айтилишича, кутубхонани қуришдан мақсад, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини ташкил этишдир. 

Чикаго АҚШнинг ҳозирги биринчи хоними Мишель Обаманинг она шаҳри бўлиб, у турмуш ўртоғи Барак билан шаҳарнинг жанубий қисмида кўп йиллар бирга яшаган.