АҚШнинг Миннесота суди апрелда вафот этган марҳум қўшиқчи Принснинг меросига 29 даъвогарнинг талабини рад этди. 

Жорий йилнинг апрелида оғриқ қолдирувчи дорилар дозасини тасодифан ошириб юборгандан вафот этган қўшиқчи ўзидан 300 млн долларлик мерос қолдирган. Маълум қилинишича, қўшиқчининг на меросхўрлари бўлган, на у васиятнома қолдирган.

Судья қўшиқчининг қариндоши эканлигини таъкидлаётган 6 кишига генетик синов ўтказишни сўради. Уларнинг орасида қўшиқчининг ўгай ука-сингиллари ҳамда жиянлари бор. 

Қўшиқчи ўз фаолияти давомида 30 дан кўпроқ альбом ёзган, 2005 йилда эса номи рок-н-ролл шарафи залига киритилган.