АҚШда Сурия президенти Башар Асаднинг Сурия устидан назоратни қайтариши "илмий фантастика" деб аталди. Бу ҳақда ИШИДга қарши курашувчи глобал коалиция махсус вакили Бретт Макгерк айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Унинг айтишича, Асад ватанининг ҳар бир қулочини қайтариб олмоқчи, бироқ бу ҳеч қачон юз бермайди. Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Россия АҚШ ишончини қозона оладиган урушнинг якунланиши режасини тақдим қилмаган.   

"Руслар уруш якунланишининг ишончни қозона оладиган режасини тақдим қила олишмади, бу орада президент Асад ўз ерининг ҳар бир қулочини қайтариб олишини айтмоқда, бу илмий фантастика, бу ҳеч қачон юз бермайди, шунинг учун руслар қандайдир қарор қабул қилишлари керак", деб айтди Макгерк.

Аввалроқ Саудия Арабистони Россияга Башар Асаддан воз кечиш эвазига Форс кўрфази давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни таклиф қилганди.