Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб, Ўзбекистонда фаолият юритувчи радиостанциялар яна биттага бойийди. Радиотўлқинларнинг 102,0 частотасида янги “Авто радио” иш бошлайди.

Ушбу радиоканалнинг бошқаларидан фарқи шундаки, унинг тўлқинларида фақат ва фақат жаҳон, шарқ ва ўзбек қўшиқларининг энг саралари, ўз даврида хит даражага етганлари узатилади. Бу Ўзбекистонда ана шу йўналишда иш бошлаган дастлабки радиоканалдир.

Бундан ташқари, “Авто радио”да ретро шлягерлар, Дунё ва Шарқ мусиқаси хит парадлари, ўзбек миллий киночилигида ўлмас асарларга айланган кинокартиналардан сизу-бизга маълум сюжетларининг 30-40 сонияли овозли лавҳалари, машҳур санъат аҳли билан бўладиган суҳбатлар, қолаверса, машҳур ўзбек радиобошловчиларининг турли дастурлар олиб бориши, ушбу радиоканални тинглаётган ҳар бир кишига ўзгача ҳаяжон ва ширин хотиралар улашади.

Яна бир янгилик! Энди Шарқ мусиқаларини барчадан илгари сиз тинглашингиз мумкин. “Авто радио” ижодкорлари Шарқ ва Араб давлатлари билан ҳамкорликда, ушбу диёрларда басталанган ва куйланган энг сара янги қўшиқларни сиз азизларга биринчилардан бўлиб узатади.

Бу ҳали хаммаси эмас, йил охирида хорижга саёҳат имконини берувчи иккита чипта соҳиби бўлишингиз мумкин. Ушбу лойиҳа сентябрь ойидан ишга тушиши кутилмоқда. “Авто радио” томонидан ўтказиладиган турли танлов ва викториналарда иштирок этинг ва ютуқли чиптани қўлга киритинг. 

Бир сўз билан айтганда, “Авто радио” сизга кўтаринки кайфият ва ёқимли ҳислар жилосини тақдим этади.