Сурияда президент сайлови жараёни Женева жараёни якунланиб, террорчилик устидан ғалабага эришилгандан кейин киритилади. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад Epsilon TV грек каналига берган интервьюсида маълум қилди.  

"Айни вақтда Сурияда президент сайлови кўзда тутилмаган, бироқ Сурия ҳалқи президент сайловларини истаса, у киритилади. Бизда бу билан муаммо йўқ. Бироқ президент сайловларини Женева жараёни якунланмагунча киритишнинг иложи йўқ. Буни террорчилик авж олаётган, одамлар ўлаётган ва мамлакат йўқ қилинаётган шароитда ўтказиб бўлмайди", деб айтди Асад.

"Аввал террорчиликни ютиш ва Женева жараёнини якунлаш керак. Урушдаги ғалаба эса менинг ғалабам эмас, балки Сурия халқи ғалабаси, чунки у Сурия халқига қарши олиб борилмоқда", деб таъкидлаб ўтди Асад.

Асад интервьюда Сурияда ўлим жазоси сиёсий мотивларга таяниб эмас, балки судьялар томонидан қабул қилинишини айтди. 

28 июлда Башар Асад аввал жиноий жавобгарликдан қутулиб қолган ва барча қуролланган кишилар қуролларини ташласалар ва зўравонлик билан ушлаб турган одамларни озод этсалар, уларни афв қилиш ҳақидаги фармонни чоп этди.