17 июлда Ереванда полиция биносини қўлга олган қуролланган гуруҳ аъзолари ўт очди. Оқибатда полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда 30 июлда Арманистон полицияси матбуот хизмати бошлиғи Ашот Агаронянга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Агароняннинг айтишича, ҳалок бўлган ходим полиция қисми полкидан 350-400 метр узоқликдаги машинада бўлган. Ҳалок бўлган полициячи 1986 йилда туғилган Юра Тепаносян бўлган.

Аввалроқ 30 июлда Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати босқинчилардан бинони маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бўшатишни сўраган. "Акс ҳолда ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг махсус бўлимлари огоҳлантиришсиз ўт очиш ва патруль-пост хизмати полки ҳудудида бўлганларни ёки унинг ташқарисидаги исталган қуролланган одамни хавфсизлантиришга ваколатли", деб маълум қилинди хабарда.  

Босқинчилар томонидан талабга ҳеч қандай жавоб бўлмаган. Жиноятчилар томонидан асирда ушлаб турилган бир шифокор қочишга муваффақ бўлган. 27 июлда полк ҳудудига отишмада яраланганларга ёрдам кўрсатиш учун келган тез тиббий ёрдами ходимлари асирга тушиб қолгандилар.