Американинг Калифорния штати Uber'дан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 1 миллиард доллардан ортиқ товон пули ундиришни талаб қилиб, федерал судьяга мурожаат қилди. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди. 

Калифорния меҳнат ва ходимларни тайёрлаш хизмати такси ҳайдовчилари фойдасига 100 миллион доллар ундириш ишини кўриб чиқаётган федерал судга ана шундай мурожаат билан чиқди.

Бундан аввал Американинг иккита штатидаги такси ҳайдовчилари - ҳайдовчилик мақоми тўғрисидаги жамоавий шикоят хатига кўра, онлайн-сервисдан 852 миллион доллар ундирмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинган.

Такси ҳайдовчилари уларни штат ҳайдовчилари деб тан олиш ҳамда етти йиллик жарима тўлашни, шунингдек автомобилнинг шу йиллар ичидаги техник харажатларини қоплашни талаб қилишган. Uber компанияси эса ҳайдовчиларнинг бундай ҳақ-ҳуқуқлари йўқлигини маълум қилди. 

Uber онлайн-сервиси дунёнинг юздан ортиқ шаҳарларида мобил телефон орқали такси буюртма қилиш имконини беради.