Канадалик Адонис Стивенсон 79,4 кг вазн тоифасида Жаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича жаҳон чемпиони мақомини еттинчи бор сақлаб қолди. Стивенсон америкалик Томас Уильям билан Канаданинг Квебек шаҳрида ўтган 12 раундли учрашувда рақибини 4-раунддаёқ нокаутга учратди.

38 ёшли Стивенсон фаолияти давомида 28 ғалаба қозонган бўлиб, шулардан 23 таси нокаут билан якунланган. 28 яшар Уильямс эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятни қарши олди. Унинг ғалабалари сони 27 та бўлиб, 14 таси нокаут ҳисобланади.