15 йил мобайнида такомиллаштирилган, синалган бешинчи авлод кўп мақсадли F-35 қирувчи самолёти жанговар амалиётларга тайёр бўлгани ҳақида келаси ҳафтада эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақда, 388-таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи командир ўринбосари подполковник Стивен Андерсон маълум қилган. 

Унинг айтишича, барча босқичлар якунланган ва шу ҳақдаги маълумотлар тўплами ҲҲК ҳарбий амалиётлар қўмондонлиги бошлиғи генерал Герберт Карлайлга топширилган. 

Карлайл эса, F-35 ни жанговар тайёр самолёт дея эътироф этилгани тўғрисидаги қарор, 1-августдан кейин эълон қилинишини билдирган.