30 июль куни Покистон ва Афғонистон чегарасидаги “қабилалар ҳудудида” салонида йўловчилари бўлган автобус сел остида қолди. “Синьхуа” агентлиги маълумотига кўра, 21 йўловчи ҳалок бўлган ва яна бир қанчаси изсиз йўқолган.

Агентлик маълумотига кўра, автобус маҳаллий тўйдан тоғ йўли орқали қайтаётган бўлган. Хабар беришларича, ҳайдовчи вазиятни ўз қўлига олмоқчи бўлган, бироқ сув тошқини кучлили қилган. Натижада автобус бошқарувни йўқотган ва жарликка қулаган.

Агентликнинг хабарича, бир неча нафар жабрланганлар шифохонага ётқизилган, улар сони аниқлаштирилмаган. Қидирув-қутқарув операцияси бошлаб юборилган.

Шунингдек, Афғонистонда ҳам автобус ҳалокати рўй берди. Tolo News телеканалининг маълум қилишича, Афғонистондаги Кўкча дарёсига номаълум транспорт воситасининг қўлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. 

Мавжуд маълумотларга кўра, транспорт воситасининг салонида талабалар бўлган. Бир кишини қутқаришга муваффақ бўлинган.