Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зиданнинг маълум қилишича, ҳужумчи Криштиану Роналду, нафақат Европа суперкубоги учун "Севилья"га қарши ўйинни, балки Примеранинг биринчи турдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. 21 август куни қироллик клуби "Реал Сосьедад"га қарши тўп суради.

"Роналдунинг жароҳатдан тикланишига бир ой муддат керак бўлса, ўйинларга тайёрланишига ва жисмоний формасини тиклашига ҳам вақт лозим. Ахир у, узоқ ўйнамасдан бирданига майдонга туша олмайди. Суперкубок ва Примера бошланиши оралиғида 10 кун бор. Бу вақт мобайнида Роналду биз билан бўлади, аммо унинг биринчи турда майдонга тушишига ишонмайман", - деган Зинедин Зидан.

Манба: Tribuna.Uz