Россиялик оғир атлетикачилар Олимпиада-2016дан четлаштирилгач, Россия терма жамоасининг умумий сони 266 нафар спортчига камайди, деб маълум қилган Россия спорт вазири Виталий Мутко.

Бундан аввал Рио Олимпиясига йўл олган россиялик спортчиларнинг сони 272 нафардан иборат эди. Бироқ, Халқаро оғир атлетика федерацияси Россия оғир атлетика федерациясини дисквалификация қилишга қарор қилди. Шунга кўра, Россиянинг ушбу спорт тури билан шуғулланувчи спортчилари ватани шарафини ҳимоя қила олмайди.