Афғонистоннинг шимоли-ғарбида ҳарбийлар стадионда теракт содир этмоқчи бўлган 12 яшар болани қўлга олишди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик директорати маълумотига асосланиб, Khaama агентлиги хабар бермоқда.

Калайи Нау шаҳридаги стадионга кираверишда хавфсизлик хизмати ходимлари танасида портловчи қурилма ўрнатилган болани тутиб олишади.

Маълум қилишларича, “Толибон” террорчилик гуруҳи аъзоси бўлмиш Абдул Азиз портловчи қурилмани масофадан туриб ишга тушириши керак бўлган. Стадионда курашчилар ўртасида мусобақа ўтказилаётган эди.