2016-йилнинг 3-август куни Вашингтонда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёнинг беш республикаси ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказади.

ОАВ маълумотларига кўра, мазкур учрашув C5+1 форматида ўтади. Мазкур формат 2015-йилнинг сентябрь ойида АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари билан Нью-Йоркда учрашган эди. Шундан сўнг, ноябрь ойида АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Самарқандда учрашув ўтказиб, Самарқанд декларациясини қабул қилишди.

Вашингтонда ўтказиладиган навбатдаги учрашув ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бошланган музокараларнинг узвий давоми бўлади.