Мадриднинг «Реал» жамоаси устози Зинедин Зидан, ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунича, жамоа таркибига янги ўйинчилар келиши мумкинлигини рад этмади. 

«Ўйлайманки, дунёнинг энг яхши клуби бизнинг жамоадир. Бироқ, биз буни исботлашимиз керак. Шу боис, айни вақтда қаттиқ ишламоқдамиз. Трансферлар борасида эса, 31 августгача кўп нарса бўлиши мумкин, дея оламан. Мен ўйинчиларимдан кўнглим тўқ. Улар янги мавсумга тер тўкиб тайёрланмоқда. Мураббий учун асосийси шу. Мен иқтидорли ўйинчилар жамоаси билан ишламоқдаман», - дея Зидан сўзларини келтиради FourFourTwo.

Манба: Tribuna.Uz