1 август куни соат 8:30 дан 13:30 га қадар Ўзбекистон мобил операторларининг SMS ва интернет хизматлари вақтинчалик ишламайди.

Мазкур хизматларнинг ҳар йили айни шу санада ўчирилиши бир қисм терминалларнинг Uzcard банк терминалларидан тўловларнинг қабул қилинмаслигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази огоҳлантирди.

Uzcard тизими билан алоқанинг вақтинчалик йўқолиши мобиль интернетга уланган терминаллар ва онлайн-карталарга тааллуқли.