«Барселона» футболчиси Жорди Альба «Олтин тўп»-2016 мукофоти учун ўз жамоадоши Лионель Месси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Уларнинг қай бири кучли экани ҳақидаги баҳслар давом этаверади. Роналдунинг кучли томонларини эътироф этмаслик аҳмоқлик бўлади. У зўр футболчи, аммо футболни севувчи ҳар бир инсон Лео — яхшироқ эканини айтади.

Мессининг алоҳида жиҳати шундаки, у ҳамиша ўзини хотиржам тута олади. Майдондан ташқаридаги ҳодисалар, унинг ўйинига таъсир кўрсата олмайди. У юлдуз футболчи. Буни у йилдан йилга исботлаб келмоқда», — деган Альба.

Манба: Tribuna.uz