Япониянинг катта қисмида ҳукм сураётган иссиқ ҳаво туфайли бир кун ичида 5 киши ҳалок бўлди, 430 дан кўпроқ одам шифохоналарга ётқазилди.

Киодо ахборот агентлиги маълумотларига кўра, жабрланганлардан 3 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. 

31 июлда Япониянинг бир қатор префектураларида термометр кўрсаткичи 37 градусгача кўтарилди. Бутун мамлакат бўйлаб 928 та об-ҳавони кузатиш жойидан 55 тасида ҳарорат 35 градусдан кўпроқни кўрсатган. 

Ҳаво исиши сабабли метеорологлар одамларни кондиционерлардан фойдаланиш, кўчада узоқ вақт қолмаслик ҳамда кўпроқ сув ичишга чақиришмоқда.