"Барселона" Халқаро чемпионлар кубогида "Селтик"ни ютди. Дублиндаги "Авива" стадионида ўтган учрашув 3:1 ҳисоби билан каталонияликлар фойдасига якунланди.

11-дақиқада Арда Турон "Барса"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада Ли Гриффитс жавоб тўпини киритди. Сал ўтмай, 31-дақиқада Эфе Амброус ўз дарвозасига гол киритиб, "Барса"га етакчиликни қайтарди. 1-бўлим охирида эса Мунир Ал-Ҳаддодий Суарес узатмасидан кейин "Селтик" дарвозасига 3-голни урди.

Халқаро чемпионлар кубоги

Барселона (Испания) – Селтик (Шотландия) – 3:1
Голлар: Турон, 11 (1:0); Гриффитс, 29 (1:1); Амброус, 31 (2:1, автогол); Ал-Ҳаддодий, 41 (3:1).

Манба: Tribuna.uz