Дилма Руссефнинг Бразилия президентлигидан вақтинчаликка четлатилиши жараёнининг якуний босқичи 29 сентябрдан бошланди. Бу ҳақда Бразилия Олий федерал суди раҳбари Рикраду Левандовскига асосланиб, Globo хабар тарқатган.

Бу босқич 1 ҳафта вақт олиши кутилмоқда. Дилма Руссеффнинг лавозимидан четлатилиши бўйича якуний қарор 2 сентябрь куни чиқарилиши мумкин.

Май ойида Дилма Руссефф вақтинчаликка президентликдан четлатилганди. У бюджетдан фойдаланиш тартибларини бузишда айбланган.