Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мухолифат етакчиси деб ҳисобланадиган Фатҳуллоҳ Гулен аслида ҳеч ким эмаслигини айтиб, уни "оддий пиёда" деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.

Агентлик маълумотига кўра, Эрдўған ўз чиқишларида Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчилари сифатида АҚШ ва Ғарб давлатларидан гумон қилади. У Гуленни бу вазиятда "шунчаки оддий пиёда" деб атайди.

Имом Фатҳуллоҳ Гулен АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилиб келади.