Франция шимолида жойлашган Сент-Этьен-дю-Рувре кантонида мусулмон жамоатчилиги католик руҳонийсини ўлдирган 19 яшар Одил Кармишни дафн этишдан бош тортди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

«Исломни бу одам билан булғамоқчимасмиз. Биз майитни дафн этиш маросимида иштирок этмаймиз», — деди маҳаллий масжид имомларидан бири Муҳаммад Карабила.

У, шу билан бирга, агар марҳумнинг оиласи ва шаҳар мэрияси буни сўраса, мусулмон жамоатчилиги дафн маросимини ўтказишга бир киши тайинланишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Франция шимолида икки нафар террорчи черковда бир неча кишини гаровга олади. Террорчилардан бири Одил Кармиш эди. Кейинчалик улар полиция томонидан йўқ қилинган. Жиноятчиларнинг ўзи эса черков руҳонийсини ўлдиришган.