Жангарилар Ироқ шимолидаги нефть станциясига ҳужум қилишган ва захираларни портлатиб юборишган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, ҳужум Бай-Хассан туманида содир этилган. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Хабарларга кўра, ушбу ҳужум газ станциясига қилинган ва тўрт нафар кишининг умрига зомин бўлган ҳужумдан сўнг амалга оширилган. Манбанинг сўзларига кўра, ҳужум айнан ўша жангарилар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.