Санкт-Петербургдаги квартиралардан бирида 10-синф ўқувчиси ўлик топилган. У ўз ортидан қуролдан отилган монитор ва навбатдаги босқичидан ўта олмаган компьютер ўйинига ланъат қолдирди. 

Таъкидланишича, воқеа 26 июлда юз берган. Ўқувчи кечки пайт соат 19.00ларда компьютер ўйинидаги навбатдаги босқични ўтишга муваффақиятсиз уринган. Бунга чидай олмаган ўсмир уйдаги тўппончани олиб, ундаги барча ўқни мониторга қарата отган. 

Кейинроқ ўқувчи компьютер олдида ўлик ҳолда топилган. Унинг олдида дори ўрамлари ётган бўлган. Ўсмирнинг оиласи ҳуқуқ-тартибот муассасалари ҳисобида турмаган.