Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси россиялик спортчиларнинг Бразилиядаги 

 Олимпиадада иштирок этиши бўйича қарор чиқариш учун уч кишидан иборат комиссияни жалб қилади, деб хабар бермоқда ХОҚ вакили Марк Адамс.

Комиссияга ХОҚнинг собиқ президентининг ўғли Хуан Антонио Самаранч, ХОҚ тиббий комиссияси раҳбари Угур Эрденер ва атлетлар комиссияси раҳбари Клаудия Бокель киради. Гап бутун Россия терма жамоасини четлатиш ҳақида кетмаяпти. "Учлик" ҳар бир спортчи ишини якка тартибда кўриб чиқади. Шу тариқа, комиссия зиммасига ҳар бир спортчи бўйича қарор чиқариш жавобгарлиги тушади, у спортчининг ўйинларга қўйилиши бўйича Спорт ҳакамлик суди мустақил ҳакамининг якуний таклифини қабул қилади ёки рад этади.

"Учлик"ка якуний қарорни чиқариш учун маълум вақт берилди.

Аввал допинг билан муаммоларга эга бўлган россиялик спортчилар мусобақаларга қўйилмайди. 

Адамс россиялик оғир атлетикачиларнинг Олимпиадага қўйилмаслиги бўйича вазиятга ҳам ойдинлик киритди. Агар россиялик штангачиларнинг Спорт ҳакамлик судига Халқаро Оғир атлетика федерациясининг қарорини бекор қилиш бўйича берган шикояти қондирилса, унда ХОҚ россиялик оғир атлетикачилар ишини кўриб чиқади. Суд ушбу иш бўйича қарорни икки кун ичида чиқариши кутилмоқда.