Сингапурнинг собиқ президенти Селлапан Раманатан инсульт бўлди ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

«Сингапурнинг собиқ президенти тонг пайтида инсульт бўлди. У оғир аҳволда SGH шифохонасининг интенсив терапия бўлимига ётқизилган», — дейилади Сингапур бош вазири офиси берган маълумотда.

92 ёшли Раманатан Сингапурнинг олтинчи президенти бўлган. У бу лавозимда 1999-2011 йилларда фаолият юритган. У Жорий йилнинг апрель ойида биринчи инсультни бошидан ўтказган эди.