АҚШнинг Техас штати ҳудудидаги Остин шаҳри марказида номаълум шахс томонидан ўт очилган.

Reuters агентлигининг шаҳар полициясига асосланиб хабар беришича, бу ҳодиса оқибатида кўплаб жароҳатланган кишилар бор.

"Воқеа шаҳар марказида рўй берди. Кўп киши жароҳат олган. Имкон қадар шаҳар марказидан узоқроқ юринг", дейилган полиция маълумотида.

Қурбон бўлганлар ҳақиа аниқ маълумот берилмади.

Kxan нашри хабарига кўра, отишма оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган.