АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Колорадо-Спрингс шаҳридаги меҳмонхоналардан бирининг лифтида қамалиб қолди. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, воқеа 29 июлда маҳаллий вақт билан соат 13.30 да юз берган.  

Миллиардердан ташқари, The Mining Exchange A Wyndham Grand Hotel & Spa меҳмонхонаси лифтида яна 4 киши бўлган. Шаҳар ўт ўчириш қисми ходимлари лифтда қамалиб қолганларни чиқариб олиш учун лифт шипидаги люкни очиб, ичкарига нарвон туширишган. Қамалиб қолганлар у орқали 2-қаватга кўтарилиб олишган. Ҳеч ким жабрланмаган.

The Denver Post маълумотларига кўра, Трамп лифтда 30 дақиқа қолиб кетган ва оқибатда ўз чиқишига кеч қолган.