Туркия куч тузилмалари ходимлари НАТО ҳарбий-ҳаво кучларига хизмат кўрсатадиган Инжирлик авиабазасини ўраб олди. Hurriyet нашрида хабар қилинишича, ҳарбий объектни Туркия куч тузилмаларнинг 7 минг ҳарбийси қуршаб олган.

Авиабазада барча кириш ва чиқиш йўллари блокланган.

Норасмийлар манбаларнинг изоҳлашича, бунга ҳарбий базадан 8 километр масофада жойлашган Адана шаҳрида тўнтариш уюштирилиши эҳтимоли юзага келганди.

Аниқлик киритилишича, АҚШ ҲҲК ва Турикя ҲҲК фойдаланаётган ҳарбий объектга кириш ва чиқиш 30 июль куни маҳаллий вақт билан 23:00 да блокланган.

Туркия Европа ишлари вазири Умар Челик твиттердаги саҳифаси орқали авиабаза ўраб олинмагани, у ерда хавфсизлик тизимлари текшируви кетаётганини маълум қилди.

"Аданада бўлдим. Биз хавфсизлик тизимларини текширдик. Барчаси жойида", деган у.