Xiaomi компанияси антиқа қурилма – ёруғлик диодли тасма Mi Yeelight яратди. Бу қурилма ёрдамида уйнинг бирор қисмида тезлик билан ёруғланиш ёки муайян ёруғлик муҳитини ташкил қилиш мумкин.

Тақдим қилинган қурилма 60 та юқори сифатдаги ёруғлик диоддан иборат бўлиб, уларнинг хизмат қилиш муддати 25 минг соатни ташкил қилиши айтилган. Тасма у ёки бу сиртда орқа томонидаги ёпишқоқ модда ҳисобига маҳкамланиши мумкин.

Mi Yeelight’ни бошқариш учун махсус контроллёр хизмат қилади. Бундан ташқари, янги қурилма симсиз алоқа Wi-Fi’ни қўллаб-қувватлайди, бу эса тегишли дастур орқали мобиль қурилма ёрдамида тасма билан ишлашга имкон беради. Хусусан, 16 млн та ранг тусларидан ёруғланиш рангини танлаш ва эффектлар белгилаш мумкин. 

Тасмани 25 долларга сотиб олиш мумкин бўлади.