1 августдан бошлаб йилнинг энг ёрқин метеорлар оқими – персеидлар августда тунги осмонни ёруғлантиришни бошлади. У бу йил ноодатий катта бўладиган ўзининг ёрқинлик чўққисига август ойи ўртасида эришади, деб хабар бермоқда Space.com.

Учувчи юлдузлур – метеорлар ўзидан сайёралараро модданинг қум заррасидан нўхатгача ўлчамдаги кичик бўлакларини акс эттиради. Улар Ер атмосферасига сониясига 20 км тезлик билан кириб, деярли дарҳол ёниб кетиб, ўз ортидан ёрқин из қолдиради.

Персеидлар энг кучли ва машҳур метеор "ёмғирларидан" бири ҳисобланади ва Ер Свифт-Туттл кометасининг чанг изига кирганда пайдо бўлади. Халқаро метеорологик ташкилот (IMO) прогнозларига кўра, жорий йилда бу юлдузлар учиши ўз фаоллигининг максимумига 12 августда Гринвич бўйича соат 18.15 дан 20.45 гача (Тошкент вақти билан 13 август соат 0.15 дан 02.42 гача) етиши керак.

Жорий йилда персеидлар жуда ёрқин бўлади – Ернинг Свифт-Туттл метеори думининг зич қолдиқлари орқали ўтиши эвазига биз одатдаги бир соатда 80-100 та учаётган юлдуз ўрнига 150-200 та метеорни кўрамиз. Астрономларнинг таъкидлашича, бу ёрқин чизиқлар одамлар ҳаёти ва орбитадаги зондларга хавф солмайди. 

Метеоритлар "биз томон" Жирафа ва Персей юлдузлар туркуми томондан (осмоннинг шимолий қисми) учади ва бугунги кундан бошлаб "само тошлари"нинг ёрқин изларини кўриш учун тунги вақтда айнан шу томонга қараш керак.  

Олимлар кузатувни эртароқ бошлашни тавсия қилмоқдалар, чунки Ой Персеидлар чўққига эришганда деярли тўла бўлади ва бу уларнинг қуролланмаган кўз ва биноклсиз бўлган ҳаваскорлар учун камроқ даражада сезиларли қилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий юлдузлар ёмғирининг "кучлилиги" рекорддан анча йироқдир – 2011 йил октябрда Драконидлар метеор оқими соатига 800 та "учаётган юлдузни" тақдим қилган.