1979 йилги авиаҳалокат сабаб ҳаётдан кўз юмган 17 «пахтакорчи» хотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган турнирнинг 2016 йилгиси 5 август куни бошланади.

«Пахтакор» футбол клуби расмий сайти хабарига кўра, 10 августга қадар давом этадиган бу мусобақа учрашувлари «Чилонзор» стадионида ўтказилади.

Хотира турнирида 2001 йилда туғилган футболчиларни жамлаган 12та жамоа иштирок этади. Жумладан, Тошкентнинг «Пахтакор», «Пахтакор-2», «БЎСМ-16» ҳамда, Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон ва Олмалиқ шаҳарлари жамоалари.