АҚШ ҳарбийлари, Америка ҳарбий базасининг Германиядаги қурол-яроғлар омборхонасидан қуроллар ўғирланиши билан боғлиқ жиноят юзасидан тергов ишлари ўтказади, деб хабар қилмоқда The New York Times.

Штутгарт шаҳридаги ҳарбий омборхонадан кўпгина аслаҳалар қатори бир неча яримавтомат пистолетлар, автомат милтиқ ва ов милтиғи ғойиб бўлган. 

Америкалик ҳарбий терговчилар, ўғриларни топишга ёрдам берувчи маълумот учун 10 минг АҚШ доллари ваъда қилишган.