«Россия Норин ГЭС каскади учун маблағ топиши ва уни барпо этиши мумкин эди», - деган Қирғизистон республикаси давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев журналистлар билан суҳбатида.
 
Президент «РусГидро» компаниясининг собиқ раҳбари Евгений Додага нисбатан жиноий иш қўзғатилишига ўз фикрини билдирар экан, Дода Қирғизистонда нимадир қилишга уринган ягона киши эканини таъкидлаган. Ҳатто «Интер РАО» ҳам Қамбарота ГЭС-1ни қуришга журъат этмаган.
 
«РФ хоҳлаганида Норин ГЭС каскадини қура оларди. Алам қиладиган томони, мамлакат келишувни имзолаб, уни ратификация қилиб, сўнгра уни амалга оширишдан бош тортишидир. Владимир Путиндан хафа эмасман. Биз келишувни бекор қилгунимизча, у мени тўрт марта суҳбатига чақирди. Ва ҳар сафар турли баҳоналар. Аммо, менинг фикримча, сўз бердингми, бажариш лозим», -деб таъкидлаган Алмазбек Атамбаев.