"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" билан Поль Погбанинг трансфери билан музокараларни давом эттираётган вақтда Британиядаги нашрлар бундан олдинроқ "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "канонирлар" 2012 йилда Погбани ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлгани, лекин амалда бу рўй бермагани ҳақида айтганини эслашди.

Sky Sports нашри Арсен Венгернинг айтиши бўйича турли йилларда "Арсенал"га ўтиши амалга ошмай қолган футболчилардан иборат таркибни тузиб чиқди.

Дарвозабон - Жо Ҳарт ("Манчестер Сити"); ҳимоячилар - Херард Пике ("Барселона"), Венсан Компани ("Манчестер Сити"), Рафаэль Варан ("Реал"); ярим ҳимоячилар - Поль Погба ("Ювентус"), Яя Туре ("Манчестер Сити"), Гарет Бэйл ("Реал"); ҳужумчилар - Криштиану Роналду ("Реал"), Лионель Месси ("Барселона"), Луис Суарес ("Барселона"), Дидье Дрогба ("Монреаль Импэкт").