Автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Delphi компанияси Сингапур кўчаларида ҳайдовчисиз такси хизматини жорий қилишни кўзда тутувчи илк лойиҳасини амалга оширади. Дастур, Сингапур ер транспорти департаменти кўмагида ишга туширилади. 

Лойиҳада Delphi томонидан тайёрланган 5та Audi Q5 кроссовери қатнашади. Уларнинг барчаси муқобил бошқарув тизими билан жиҳозланган. Автомобиллар аввалдан белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланади. Бунда, кутилмаган вазият юзага келгудек бўлса, бошқарувга аралашиши учун ҳайдовчи ҳам бўлади. 

Бундан ташқари, муқобил машиналарнинг Сингапурда ҳаракатланиши учун дастурни ишлаб чиқариш мажбуриятини ҳам Delphi компанияси адо этади. 

Delphi вице-президенти Глен ДеВонинг Bloomberg агентлигига маълум қилишича, 2018 йилга келиб, Delphi ушбу дастурни ҳайдовчилар иштирокисиз синовдан ўтказади. ДеВонинг қўшимча қилишича, бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиси АҚШ ва Европада ҳам шу каби лойиҳаларни ишга туширади. 

2015-йили Delphi автомобиллари АҚШнинг у соҳилидан бу соҳилига муқобил бошқарув ёрдамида етиб келган эди. 

Ҳайдовчисиз юрадиган машиналар Ottomatika, Nvidia ва Mobileye NV компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганди.