Франция мусулмонлари кенгаши мамлакатдаги масжидларнинг қурилишини иқтисодий таъминот қиладиган махсус фон очишади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Яқинда мамлакатдаги диний иншоотларни қуришда чет элликларнинг пулларидан фойдаланиш тақиқланди. 31 июль кунги чиқишида эса Франция бош вазири Мануэль Валс мамлакатдаги масчидларни чет элликлар томонидан молиялаштирилишига чек қўйиш керак эканини айтганди.

Яқинда Нормандиядаги черковга ҳужум уюштирилган ва 82 ёшли роҳиб ўлдирилган эди. Шу сабаб юқоридаги музокара ташкил этилган. Черковга ҳужум қилганларнинг террорчиларга алоқадорлиги гумон қилинмоқда.