9 ёшли бола Гамбург шифохоналаридан биридан янги туғилган укасининг ўғриланиб кетишига йўл қўймади, деб хабар бермоқда Bild нашри.

34 ёшли номаълум аёл чақалоқнинг онаси ухлаб ётганда палатага кирган. У бир кунлик чақалоқни сездирмасдан олиб чиқиб кетган. Боланинг акаси аёлнинг ортидан сездирмасдан бориб, у билан йўлакда сҳубатлашган. Шундан кейин аёл чақалоқни онасига қайтариб берган. Болага ҳеч нарса қилмаган. 

Шифохона ходимлари бу воқеа ҳақида полицияга хабар беришган, аёл қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўғри аёл руҳан носоғлом бўлган. У руҳий шифохонага стационар даволаниш учун юборилган.