Немис полицияси Австриядаги муҳожирларга Германияга киришларига камроқ рухсат бера бошлади, деб ёзмоқда Die Welt нашри мамлакат ИИВ маълумотларига асосланган ҳолда. 

Хабар қилинишича, 2016 йил июль ойидаги рад жавоблари сони 50 фоизга ошган. Хусусан, Австриядан Германияга кирмоқчи бўлган 2600 муҳожирдан 1300 нафарига рухсат берилмаган. Уларга асосан, чегарани кесиб ўтиш шартларини бажармаганлик сабаб қилиб кўрсатилган. 

Шу билан бирга, ИИВ хабарига кўра, ГФРга Швейцариядан кириб келаётган муҳожирлар сони ортган. Уларнинг сони июнь ойидаги 550 кишидан июль ойида 750 нафарга етган. 

Бундан ташқари, катталар қаровисиз кириб келаётган вояга етмаганларнинг сони ҳам пасайган. Июль ойида уларнинг сони 100 нафарни ташкил этган. 2016 йилнинг биринчи чорагида 3,5 мингдан ортиқ ўсмир ГФРга киришга урингани эътиборга олинса, бу жиддий ўзгаришдир. 

Аввалроқ, Бавария бош вазири Хорст Зеехофер Германия канцлери Ангела Меркелнинг муҳожирлик сиёсатидан норозилигини билдирган эди.