Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Хави яхтасини аукционга қўйди. Ундан тушадиган фойдани футболчи Европага янги ҳаёт излаб бораётган қочоқлар учун ёрдам беришга ишлатади.

Айни вақтда Қатарнинг «Ал-Саад» жамоасида ҳаракат қиладиган Хавининг «Пелопина» номли яхтаси 9 метр узунликда бўлиб, у тез кунларда аукционда сотилади.

Манба: Tribuna.uz