Ҳиндистондан Саудия Арабистонига иш излаб борган 10 минг нафар ҳиндистонлик қурилиш компаниясининг таназзули сабаб ишсиз қолди. Ҳиндистон ҳукумати бу фуқароларни ўз ҳисобидан Ҳиндистонга қайтаради. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сварадж маълум қилган.

«У ердаги бирорта ишчи оч қолмайди. Мен бунга кафилман. Биз уларни Ҳиндистонга қайтарамиз»,- дейди ТИВ.

Маълум бўлишича, нефт нархи тушиши сабаб Саудиядаги кўплаб қурилиш корхоналари инқирозга учраган. Айни вақтда Ҳиндистон ТИВ вакиллари ишчиларни ортга қайтариш бўйича махсус вакилларини Саудияга юборган.