ИШИД жангарилари Россия манзилига таҳдидлар ифодаланган видеомурожаатини эълон қилди. Унда Россияга қарши жиҳод бошлашга даъват этилган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, YouTube порталига ушбу видеомурожаат жойлаштирилган. Унда саҳродаги жангарилар тасвирланган, фондаги овоз орқали эса Россия манзилига қарата таҳдид қилинади. Хабарда айтилишича, видеоролик Россия президенти Владимир Путин номига мурожаат билан бошланади ва кейин Россия фуқароларини ўлдириш билан таҳдид қилиниб, тарафдорлар жиҳод қилишга чорланади.

Бу видеоролик жангариларнинг Telegram мессенжеридаги саҳифаси орқали тарқатилган.

29 июль куни ФСБ раҳбари Александр Бортников махсус хизматлар Россия ҳудудида терактлар ошириши мумкин бўлган 220дан ортиқ "салоҳиятли жангари" бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.